| Qidirish | Xarita | Aloqa |
o`zb | рус |
|


OAV AKT haqida: (Arxiv)

Konkurs

Ӯзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси  телерадиоэшиттириш соҳасида радиочастоталарни тақсимлаш ва фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибда лицензиялар бериш учун танлов эълон қилади.

Танлов ўтказиш муддати: 2011 йил 14 октябрь

Танлов ўтказиш жойи: Тошкент шаҳар, Мустақиллик майдони, Ҳукумат уйи манзилида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси биносининг мажлислар залида.

Танловга қӯйилган радиочастоталар:

 

Частота
Узаткич қуввати
Тарқатиш ҳудуди
I. Теледастурларни тарқатиш
1- лот
8  телевизион канал (частоталар полосалари 190,0 – 198,0 МГц)
1000 Вт
Жиззах шаҳри ва Жиззах тумани
2- лот
12 телевизион канал (частоталар полосалари 222,0 – 230,0 МГц)
100 Вт
Андижон шаҳри, Андижон вилояти ва қисман Наманган вилояти
3- лот
44 телевизион канал (частоталар полосалари 654,0-662 МГц)
1000 Вт
Андижон шаҳри, Андижон вилояти ва қисман Наманган вилояти
4- лот
5 телевизион канал (частоталар полосалари 92,0-100,0 МГц)
100 Вт
Фарғона шаҳри ва қисман Фарғона вилояти
II. Радиодастурларни тарқатиш
5- лот
102,7 МГц
700 Вт
Тошкент шаҳри ва қисман Тошкент вилояти
6- лот
102,7 МГц
1300 Вт
Андижон шаҳри, Андижон вилояти ва қисман Наманган ва Фарғона вилоятлари
7- лот
102,7 МГц
250 Вт
Урганч шаҳри ва Хоразм вилояти
8- лот
102,7 МГц
250 Вт
Термиз шаҳри ва қисман Сурхондарё вилояти
9- лот
102,7 МГц
250 Вт
Нукус шаҳри ва атроф туманлари
10- лот
102,7 МГц
1000 Вт
Навоий шаҳри, Навоий вилояти ва қисман Самарқанд вилояти
11- лот
106,9 МГц
250 Вт
Қўқон шаҳри ва шаҳар атрофи ҳудудлари
12- лот
106,9 МГц
250 Вт
Тошкент вилояти Нуробод пункти
13- лот
106,9 МГц
250 Вт
Зарафшон шаҳри ва атроф туманлари
14- лот
102,5 МГц
250 Вт
Жиззах шаҳри, Жиззах вилояти ва қисман Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари
15- лот
103,1 МГц
250 Вт
Бухоро шаҳри, қисман Бухоро ва Навоий вилоятлари
16- лот
100,5 МГц
2000 Вт
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти
17- лот
106,5 МГц
2000 Вт
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти
18- лот
102,4 МГц*
1000 Вт
қисман Фарғона ва Андижон вилоятлари
19- лот
100,5 МГц*
500 Вт
Самарқанд шаҳри ва Самарқанд вилояти

* РРТМдан ижара шарти билан

 

Буюртмалар учун аризалар қабул қилишни бошлаш муддати: 2011 йил 16 август
Буюртмалар учун аризалар қабул қилишни тугаш муддати: 2011 йил 14 сентябрь

Танлов шартлари:
Танловда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатга олинган, таъсис ҳужжатларида оммавий ахборот воситалари соҳасида фаолият кўрсатиш назарда тутилган телерадиоэшиттириш соҳасида танлов асосида радиочастоталарни тақсимлаш ва якка тартибдаги лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ буюртма учун ариза ва лозим даражада расмийлаштирилган ҳужжатларни белгиланган муддатда тақдим этган юридик шахсларнинг иштирок этишларига рухсат этилади. Шу билан бирга лицензия даъвогари  оммавий ахборот воситалари соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига жавоб бериши керак.
Танловда иштирок этиш учун лицензия даъвогари белгиланган тартибда   буюртма учун ариза тақдим этади.

Буюртма учун аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
- юридик шахс давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисидаги гувоҳномасининг нотариал тасдиқланган нусхаси;
- юридик шахснинг таъсис ҳужжатларини нотариал тасдиқланган нусхалари;
- танлов таклифлари кўриб чиқилиши учун лицензия даъвогари томонидан Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдоридаги йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
- телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизматлар кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига лицензия бериш учун давлат божининг йиллик суммасига тенг бай пули тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
- телерадиодастурларни тарқатиш бўйича хизматлар тақдим этиш жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган ходимларнинг малакасини тасдиқловчи ҳужжатлар (дипломлар, гувоҳномалар, сертификатлар);
- ижодий, техник ва молиявий таклифларни, шунингдек телерадиодастурларни  эшиттириш режалаштирилаётган сеткасини, ўз дастурларини эшиттириш ҳажмлари ва танлов   мажбуриятларини ўз ичига оладиган эшиттиришларнинг  муфассал концепцияси;
- тегишли органларнинг телерадиоэшиттиришлар объектларининг санитария, ёнғин хавфсизлиги нормалари ва объектни қўриқлаш талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;
- телерадиоэшиттиришларни ташкил этиш учун  мўлжалланган асбоб-ускуналардан  фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар, агар ушбу ҳуқуқ бошқа шахсга тегишли бўлса (ижара шартномаси ва бошқалар).
Илова: Ҳужжатлар тўплами беш нусхада тақдим этилади. Лицензия олиш учун тўлов бўйича молиявий таклиф алоҳида бир нусхада ёпиқ ва муҳрланган ҳолдаги алоҳида конвертда тақдим этилади. 

Лицензия талаблари ва шартлари:
Лицензият томонидан фаолият кўрсатишда қуйидаги лицензия талаб ва шартлари бажарилиши мажбурийдир:
- фаолият соҳаси бӯйича қонун ҳужжатларига, давлат, соҳа стандартларига ва норматив ҳужжатларга риоя қилиниши;
- жанр ва мазмун жиҳатидан хилма-хил бӯлган дастурларни шакллантириш ва уларнинг жамият маънавий эхтиёжларига мослигини таъминлаш;
- телерадиодастурларни давлат тили тўғрисида қонун ҳужжатларини инобатга олган ҳолда тарқатиш;
- қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилган шартнома (битимлар) мавжуд бўлган  шароитда хорижий каналлар телерадио кўрсатувларни қонун ҳужжатларига мувофиқ;
- хизматлар истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
- қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ сертификатланган телерадио-кўрсатувларни тарқатишнинг техник воситаларидан фойдаланиш;
- телекоммуникация техник воситаларидан фойдаланиш қоида ва нормалари ҳамда телерадиоэшиттириш объектларининг санитария, ёнғин хавфсизлиги, қўриқлаш ва хавфсизлик режимини таъминлаш талабларини, қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа лицензия талаб ва шартларининг бажарилиши. 

Пул ўтказиш учун банк ҳисоб рақамлари:
Олувчи: Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги
Олувчи банки: АТ «Алоқабанк»
Банк коди: 00401
Ҳужжатларни кўриб чиқишга йиғим пулини ўтказиш учун: ҳ/р 20210000400155252001
Бай пули суммасини ўтказиш учун: ҳ/р 20210000500155252013
Буюртма учун ариза ва ҳужжатлар: Тошкент шаҳар, Мустақиллик майдони, Ҳукумат уйи манзилида қабул қилинади.
Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссия ишчи гуруҳи.
Маълумот учун телефон рақамлари: 2398457, 2394613, 2394855

Буюртма шаклини юклаш

  
Лицензия талаблари ва шартлари:Лицензият томонидан фаолият кўрсатишда қуйидаги лицензия талаб ва шартлари бажарилиши мажбурийдир: - фаолият соҳаси бӯйича қонун ҳужжатларига, давлат, соҳа стандартларига ва норматив ҳужжатларга риоя қилиниши;- жанр ва мазмун жиҳатидан хилма-хил бӯлган дастурларни шакллантириш ва уларнинг жамият маънавий эхтиёжларига мослигини таъминлаш;- телерадиодастурларни давлат тили тўғрисида қонун ҳужжатларини инобатга олган ҳолда тарқатиш;- қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилган шартнома (битимлар) мавжуд бўлган  шароитда хорижий каналлар телерадио кўрсатувларни қонун ҳужжатларига мувофиқ; - хизматлар истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;- қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ сертификатланган телерадио-кўрсатувларни тарқатишнинг техник воситаларидан фойдаланиш;- телекоммуникация техник воситаларидан фойдаланиш қоида ва нормалари ҳамда телерадиоэшиттириш объектларининг санитария, ёнғин хавфсизлиги, қўриқлаш ва хавфсизлик режимини таъминлаш талабларини, қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа лицензия талаб ва шартларининг бажарилиши.